Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат машинаси эканлиги айтилаётган Trailblazer ҳайдовчиси ЙПХ ходимлари кўз ўнгида учта йўл ҳаракати қоидасини бузди. Видео интернетда эълон қилинганидан сўнг, автомобиль жарима майдончасига қўйилган. Машина ойналари ҳам рухсатсиз қорайтирилгани маълум бўлди.
Якшанба куни транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган «Тахтақорача» довони душанба тонгидан қайта очилди. Автомобиль йўли қордан тозаланган.
Наманган вилоятида Damas машинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисасида 8 киши оғир тан жароҳати олди, икки йўловчи вафот этди. Яна бир ҳолатда эса Damas ҳайдовчиси 71 ёшли фуқарони йўлдан ўтаётганида уриб юборди.
Миробод туманида Matiz автомашинаси йўл четида турган пиёдаларни уриб юбориб, ағдарилиб кетган. Оқибатда 3 нафар пиёда тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Йўл четида турган автомобилларга ҳам зарар етган.
Тошкентда ҳаракатдаги автомобиль эшигига осилиб ва автомашина салонидан чиқиб операторлик қилган фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш чироғи устунига урилган. Тўқнашув оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи вафот этган.
ЙҲХББ бошлиғи Олимжон Саидов автомобиллар учун 327 жуфт давлат рақамлари белгилари олти тоифага ажратилиб, аукцион орқали сотиш йўлга қўйилганини таъкидлади. Қўшимча қилинишича, «UZB» ёки «ААА» каби серияли давлат автомобиль рақамлари 2017 йилдан буён 36 миллион сўмга сотиляпти, ҳозирда 50 дона рақам қолган.
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида «Ваз-2114» (Lada Samara) автомобили ағдарилиб кетди. Оқибатда бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ уч ой ичида 28,3 млрд сўмга 30 та Equinox, 40 та Cobalt, 17 та Malibu-2 ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олгани маълум бўлди.
Қашқадарё вилояти, Косон туманидан ўтувчи 4К-339 йўлида Damas ҳайдовчиси асосий йўлдан келаётган «Камаз»ни ўтказиб юбормагани сабабли ЙТҲ содир этилган. Унинг оқибатида Damas ҳайдовчиси ва 18 ёшли йўловчиси вафот этди, икки нафар киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Cobalt автомобиль тезлигини меъёридан оширгани сабабли рул бошқарувини йўқотиб, Spark автомобили билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Cobalt автомобилининг ҳайдовчи ва йўловчиси ҳалок бўлди, 3 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.
Нукусда 6 нафар йўловчиси бўлган Damas темир йўл кесишмасида тепловоз тортиб келаётган поезд вагони билан тўқнашди. Ҳайдовчи ва 3 йўловчи жароҳатланди, қурбонлар йўқ.
Чиноз тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлида Lacetti ва Cobalt енгил автомобиллари тўқнашди. Натижада бир киши воқеа жойида вафот этди, бир киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди.
Жиззах вилояти халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлида Traller русумли юк автомашинасининг ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида юк автомашинаси ағдарилди. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Гулистон шаҳрида Нексия ва HOWO юк автомашинаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси натижасида Нексия ҳайдовчиси вафот этди ва унинг икки нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди.
Қашқадарё вилоятида Orlando енгил автомобили «Йўл беринг» йўл белгисига ва светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмагани сабабли DAF юк автомашинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди ва олти нафари эса олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг